O‘zLiDeP депутати ўқувчиларга 50 дан ортиқ китоблар туҳфа қилди
24.05.2019, 14:31

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абдуҳаким Маманазаров ўзи таҳсил олган Денов шаҳридаги 79-умумий ўрта таълим мактабига борди.
Учрашув давомида ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашиб, уларга ўзи таълим олган давр билан ҳозирги кун, шарт-шароитлар ўртасидаги фарқ, ёш авлодга берилаётган эътибор хусусида сўзлаб берди.
Йиғилганлар, айниқса, унинг ҳозирги пайтда
М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида фаолият юритаётгани ҳақида эшитишгач, суҳбат янада жонланиб кетди. Битирувчилар мазкур ўқув даргоҳига қабул тартиби ва талаба-ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақида устма-уст саволлар беришди. Тегишли жавобларни олишгач, уларда ушбу таълим масканида ўқиш иштиёқи туғилгани юз-кўзларида шундай акс этдики, буни кўриб меҳмоннинг ўзи ҳам қувониб кетди.
– Бундай учрашувларнинг ўқувчиларимиз учун тарбиявий аҳамияти жуда катта, – дейди мактаб директори Гулнора Абдураҳимова. – Туғилиб ўсган юртга садоқат, меҳр-оқибат, сахийликка ундайди. Катта одам бўлсам, мен ҳам шундай инсонлар сафида бўламан, деган эзгу мақсад муҳрланади ёшлар қалбида.
Учрашув сўнгида халқ вакили мактаб кутубхонасига 50 дан ортиқ китоблар туҳфа қилди.
O‘zLiDeP матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сўровига тез орада жавоб берилади
16.11.2019, 18:44
-
Депутатлик сўровидан сўнг муаммога ечим топилди
14.11.2019, 16:45
-
Иштихонлик мутасаддилар депутатлик сўровларига нега бефарқ?
09.11.2019, 16:49
-
Самарқандда депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди
02.11.2019, 17:25
-
OʻzLiDeP депутатининг таклифи билан энди тезюрар поезд Олтиариқда ҳам тўхтайди
30.10.2019, 08:50
Фикрингизни қолдиринг