Ёшлар ва интернет маданияти

24.05.2019, 14:40

Ёшлар ва интернет маданияти

O‘zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда асосий эътибор – ёшларда ахборот олиш ва узатиш маданиятини шакллантириш, интернетнинг салбий жиҳатлари ва унинг оқибатлари, интернетдан тўғри ва мақсадли фойдаланишга ўргатиш ва бу борада партиянинг ўрни ва ролини кучайтириш масаласига қаратилди.

– Бугунги кун ёшлар тарбияси билан бевосита боғлиқ ишларни нафақат оила ва таълим муассасаси, балки сиёсий партиялар олдига ҳам кечиктириб бўлмас вазифа қилиб қўймоқда,  –  дейди Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби М.Юсупов. Шундан келиб чиқиб, ёшларда интернет ахборотларидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини янада купайтиришимиз керак. Зеро, глобаллашув жараёни чуқурлашаётган бир шароитда ёшларни ижтимоий тармоқлардаги салбий ахборотлар таъсиридан асраш ҳар биримизнинг энг асосий бурчимиз ҳисобланади.

Тадбирда оила, маҳалла, таълим маскани ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида лойиҳа доирасидаги бу каби тадбирларни жойларда мунтазам равишда ўтказишга келишиб олинди.  

O`zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1757
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+