Нега қуйи бўғин етакчилари ишончни оқламаяпти?

24.05.2019, 15:16

Нега қуйи бўғин етакчилари ишончни оқламаяпти?

Бугун  Сурхондарё O'zLiDePнинг 50024 нафар аъзоси бор. Улар 684 та бошланғич партия ташкилотга бирлашган. Хўш, бугун ушбу таянч нуқталар фаолияти ўзини оқлаяптими?

Анъанага кўра, бу йил ўтказилган БПТларнинг ҳисобот-сайлов йиғилишларида бу саволга жавоб изланди.

– Ҳозирга қадар 558 та БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди, – дейди O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари О.Чутбаев. –Йиғилишларда қуйи тузилмаларнинг ўтган йилги фаолияти сарҳисоб қилинди. Натижада 684 та БПТ орасидан 512 тасининг фаолиятига ижобий баҳо берилди. Чунки бу таянч нуқта етакчилари ўз вазифасига масъулият билан ёндашган. Шу боис, уларга яна ишонч билдирилиб, БПТ раиси этиб қайта сайланди. Аммо айрим қуйи бўғинларнинг фаолиятини қониқарли деб, бўлмайди.

О.Чутбаевнинг қўшимча қилишича, ҳисобот-сайлов йиғилишларида фаолияти тўхтаб қолган, аъзолари сафи камайиб кетган БПТнинг фаолиятини яна қайта тиклаш масаласи ҳам кўрилган. Бунинг натижасида 135 та БПТдан 101 тасининг фаолияти қайта йўлга қўйилаётир.  

Таъкидлаш керак, ҳисобот-сайлов йиғилишларида таянч нуқталар учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фаолиятини жонлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1325
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+