Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

16.12.2017, 11:22

Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Термиз Давлат  Университетида “Конституция-фахримиз, ғуруримиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  Унда партия фаоллари, университет ўқитувчилари,  мутасадди ташкилот вакиллари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Бош қомусимизнинг халқимиз бугуни ва эртанги кунининг ҳуқуқий кафолатларини белгилаб бергани, айни пайтда халқимизнинг кўп асрлик маънавий қадриятлари, бой тарихий мероси, умуминсоний қадриятлар ва халқаро андозаларни ўзида мужассам этгани билан аҳамиятли экани ва муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги сўзлаган нутқининг мазмун моҳияти ҳақида гапириб ўтишди.  

– Конституциямиз демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятни шакллантириш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда муҳим асос бўлмоқда, – деди университет ўқитувчиси, профессор Замира Нурова. – Зеро, Конституция эртамиз эгалари бўлган ёшларимиз ва бутун халқимиз манфаатини ҳимоя қилувчи бош омил бўлиб хизмат қилмоқда. 

Ўзаро мулоқот руҳида ўтган тадбир давомида партиянинг “Аёллар қаноти” томонидан “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи”ни  ташкил этиш бўйича таклиф-мулоҳазалар муҳокама этилди.

 Мурод ЭШНАЗАРОВ.

     O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+