Пойтахтлик фаолларимиз малака оширди

27.05.2019, 15:11

Пойтахтлик фаолларимиз малака оширди

Аввал хабар қилинганидек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази ташаббуси билан пойтахтимиздаги партия туман бўлимлари ижрочи котиблари, БПТ раислари ҳамда партия ҳудудий кенгашлари қошида шакллантирилган тарғибот гуруҳлари аъзолари учун ўқув-семинарлар ўтказилмоқда.

Ана шундай ўқувлардан навбатдагиси O‘zLiDeP Бектемир ва Сергели туман ташкилотларида бўлиб ўтди.

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, халқ депутатлари Сергели, Бектемир туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамда партия фаоллари иштирок этган ўқувда тингловчиларнинг  амалиётда асқотадиган билимларни эгаллашига эътибор қаратилди.

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби Мурод Ўриновнинг маълум қилишича, айни пайтда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши қошида  1327 та бошланғич партия ташкилоти бўлиб, шундан 61 қуйи бўғин партия Бектемир туман Кенгаши, 104 таянч нуқта партия Сергели туман Кенгаши қошида фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда БПТ раисларининг сиёсий билимини юксалтириш, партиямизнинг ҳаётий ғояларини кенг тушунтириш ишлари жадал олиб бориляпти. 

“Қуйи бўғин бевосита аъзоларимиз, электорат вакиллари орасида фаолият юритгани учун партиямиз дастурий мақсадларини аҳолига етказиш, уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришда катта имкониятга эга. Шундан келиб чиқиб, сиё­сий ва фуқаролик маърифати тизимидаги ўқувлар имкон қадар қуйи бўғинларда кўпроқ ташкил этиляпти”, – дея қўшимча қилди у.

Семинарда қатнашчилар маърузаларни катта қизиқиш билан тинглаб, ҳар бир маъруза юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    919
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+