O‘zLiDeP қуйи бўғин етакчилари учун бир кунлик семинар ташкил этди

27.05.2019, 16:30

O‘zLiDeP қуйи бўғин етакчилари учун бир кунлик семинар ташкил этди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Шовот туманида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотлари етакчилари учун бир кунлик ўқув семинар ташкил этди.

Унда партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, Гурлан, Қўшкўпир, Хива ва Шовот туман Кенгашлари вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда  бошланғич партия ташкилотлари раислари қатнашди.

Семинар аввалида иштирокчилар Шовот туманида жойлашган “Uztex Shovot” МЧЖ қошида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилоти фаолияти билан танишиб, маслакдошларимиз билан самимий мулоқот қилди.

Партия вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳ раҳбари Дилшод Гафуровнинг маълум қилишича, мазкур бошланғич партия ташкилоти 2014  йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 400 нафар аъзони ўз сафига бирлаштирган.  

 “Сиёсий партия фаолиятида, айниқса, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда бошланғич ташкилотлар муҳим ўрин тутади. Шу боис, бугун БПТ фаолиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бу эса жойларда халқ билан мулоқот кўламини кенгайтириш, тарғибот ишларини янада кучайтиришга имкон яратмоқда”, – дейди  Д.Гафуров.

Шу куни иштирокчилар тумандаги “Туркистон” МФЙ қошида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотида ҳам бўлишди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада фаоллаштириш, ижтимоий аҳамиятга молик муаммо ва масалаларни ўрганиш, вазиятни олдиндан прогнозлаш, самарали таҳлил қилишда партия фаоллари олдида турган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Шавкат Сафарбаевнинг таъкидлашича, сиёсий партиялар тизимида бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш бугунги куннинг муҳим вазифасидир. Уларнинг самарали фаолияти, айниқса, партия хайрихоҳлари сонининг ортишида муҳим ўрин тутади.

“Бошланғич партия ташкилотлари етакчилари ва фаолларининг бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинар давомида улар ўзлари учун керакли маълумотларга эга бўлди. Чунки ташкил этиладиган қуйи бўғин учун тайёрланадиган ҳужжатларни ҳамма ҳам яхши билмайди. Шу боис, бу борадаги маъруза ва амалий машғулотлар ҳар жиҳатдан фойдали бўлди”, – дейди Ш.Сафарбаев.

Семинарда қуйи бўғинлар фаолиятини жонлантириш бўйича партия ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Дурдона ҚАБУЛОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Cиёсий таълим маркази раҳбари

Теглар
БПТ СТМ
  • Кўрилди
    273
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+