“Ёш либераллар” клубининг етакчилари сайланди

16.12.2017, 11:32

“Ёш либераллар” клубининг етакчилари сайланди

Жиззах политехника институтида O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши қошидаги “Ёш либераллар” клубининг фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда клуб раҳбарини сайлаш бўйича таъсис йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи вакиллари, “Ёш либераллар” клуби аъзолари, талабалар, ўқувчи-ёшлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Йиғилиш давомида партия Жиззах вилоят Кенгаши тавсиясига асосан “Ёш либераллар” клуби раҳбарлигига Жаҳонгир Ғаниев, “Келажак депутатлари” гуруҳи етакчиси вазифасига Дониёр Эгамов ва “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи етакчиси вазифасига Дадажон Нарзиқулов номзодлари таклиф этилди.

Номзодлар клуб аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Клуб раҳбари ва етакчилар сайлаб олинганидан сўнг, ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда ёш тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, доимий равишда талаба ва ўқувчи ёшларнинг сиёсий билимларни ошириб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш сўнгида, партия мақсад-муддаоларини ўрганган, унинг ғояларига ҳайрихоҳлик билдирган бир гуруҳ ёшларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1682
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+