“Қаерда етакчида лидерлик салоҳияти етишмаса, у ерда иш юришмайди”

27.05.2019, 17:10

“Қаерда етакчида лидерлик салоҳияти етишмаса, у ерда иш юришмайди”

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши cиёсий таълим маркази Амударё туманида фаолият юритаётган БПТ раислари учун ўқув-семинар ташкил этди.  

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда қуйи бўғин етакчилари қатнашди.  

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Н.Алимовнинг айтишича, сиёсий партия жамиятда мустаҳкам ўрин топиши учун электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари суриши ва уларни амалга ошириш йўлида тизимли иш олиб бориши керак. Бу жараёнда бошланғич ташкилотлар фаолияти муҳим ўрин тутади.

“Нега десангиз, БПТ электорат билан бевосита алоқада фаолият кўрсатади, аҳолини ўйлантираётган масалаларни яхши билади. Шу боис,  қуйи бўғин фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш йўлида самарали натижаларга эришиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, семинар давомида интерфаол машғулотлар орқали бошланғич партия ташкилотлари раисларининг сиёсий, ҳуқуқий билимлари оширилди. Чунки қаерда етакчида лидерлик салоҳияти етишмаса, у ерда иш юришмайди”, – дейди Н.Алимов.

Жонли мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлган семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар олишди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ СТМ
  • Кўрилди
    568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бекназаров Қутлибай Нийетбаевич2019-05-29 09:35:08

Аҳолининг қачон партияга ишончи очади? Ҳар куни улар билан мулоқат қилиб бориш лозим. Партиянинг ҳавоси ҳар бир жамиятга ва ҳар бир оилага кириб бориши лозим.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2019-05-29 08:33:58

Партиямизнинг иш фаолиятини янада кучайттириш учун шартли равшишда куйи бугин жойлардаги БПТ ларни тугри йулга куйилиши, уларга барча кулайликлар яратилиши ишимизнинг саморадорлигини оширади. Шунки хакикатдан хам чекка жойлардаги аҳолини ўйлантираётган масалаларни улар яхши билади. БПТ лар тамонидан таклифлар, фикрлар, мураожаатлар купрок чикиш керак. Барча БПТ рахбарлари учун укув семинарлар купрок ташкиллаштирилса, уларни байрам саналарида партия тамонидан кулаб кувватлаб борилса, биз уйлаймиз БПТ рахбарлари жавобгарчиликни хис килади ва партияга эътиборни кучайттиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+