Депутат аралашгач 14-сонли мактаб олдидаги серқатнов йўлда светофор ўрнатилди

28.05.2019, 14:30

Депутат аралашгач 14-сонли мактаб олдидаги серқатнов йўлда светофор ўрнатилди

Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Сарибозор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ойбек Бозоров томонидан O‘zLiDeP вилоят Кенгашига мурожаат келиб тушди.

Фуқаро ўз мурожаатида маҳалла ҳудудидаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактабида 869 нафар ўқувчи таҳсил олаётганини айтиб, серқатнов йўл бўйида жойлашган таълим муассасаси олдидаги пиёдалар ўтиш жойига светофор ўрнатиш зарурлигини маълум қилган.

Шунингдек, бундай йўлларда транспорт воситалари учун белгиланган ҳаракатланиш тезлиги ҳам шаҳарлар ички йўлларига нисбатан юқорилигини билдириб, мактаб олдидаги йўлда  светофор ўрнатишда кўмак сўраган.

“Айни пайтда мактабда таълим олаётган ўқувчиларимиз катта йўлдан пиёдалар йўлакчаси орқали ўтишга ҳам қийналади ва ўз жонларини хавф остига қўйиб, йўлларни кесиб ўтади. Бу эса катта йўлларда пиёдалар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисалари сонининг йилдан йилга ошиб бораётганига сабаб бўлмоқда”, – деб ёзади О.Бозоров.

Фуқаронинг мурожаати O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши вакиллари томонидан ўрганилгач, бу масала юзасидан халқ ноиби А.Джураев вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғига депутатлик сўрови чиқарди.

Ҳайрият саъй-ҳаракатлар, уринишлар зое кетмади. Депутат аралашгач муаммо ҳал бўлди ва  мактаб олдидаги йўлда светофор ўрнатилди.

 O‘zLiDeP Навоий вилоят

 Кенгаши  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+