O‘zLiDeP 10 нафардан ортиқ талабани кадрлар захирасига олди

28.05.2019, 14:36

O‘zLiDeP 10 нафардан ортиқ талабани кадрлар захирасига олди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказди.

Тадбир аввалида партия вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Шерзод Маҳмудов иштирокчиларни лойиҳанинг мақсад ва вазифалари билан таништириб, кейинги йилларда мамлакатимизга ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ш.Маҳмудовнинг таъкидлашича, бугунги кунда мамлакатимизда ўзининг шахсий фикри, принциплари ва соҳага янгича ёндашуви бўлган ёш раҳбар кадрларни масъулиятли лавозимларга тайинлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини айнан ёшлар ташкил этиши ҳам, замонавий етакчилардан ҳар томонлама билимли ва ташаббускор, энг аввало, ўз ишига нисбатан фидокорона ёндашувни талаб этади.

“Болалигимдан сиёсий жараёнларга жуда қизиқаман. Шу боис, мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар фаолиятига оид энг сўнгги янгиликлар билан мунтазам танишиб бораман. Шу сабабли O‘zLiDePнинг мақсад ва вазифалари билан танишиб чиқиб, айнан шу партияни танлашга қарор қилдим. Боиси, бу партия нафақат тадбиркорларни балки биз каби ёшларни ҳам қўллаб-қуватлайди”, – дейди Бухоро давлат университети талабаси Аслиддин Камолов.

Тадбирда O`zLiDePга аъзо бўлиш истагини билдирган 10 нафардан ортиқ талабалар партия кадрлар захирасига олинди.

Азиз ҲАКИМОВ,

O`zLiDeP вилоят Кенгаши

масъул ходими  

  • Кўрилди
    1107
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+