Хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда O‘zLiDePнинг ўрни

28.05.2019, 18:12

Хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда O‘zLiDePнинг ўрни

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг аёллар билан ишлаш бўлими томонидан партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси билан ҳамкорликда шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Тошкент шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, Ўзбекистон жаҳон тиллари университети ўқитувчилари ва талабалари ҳамда партия “Аёллар қаноти” фаоллари қатнашди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда партия аёллар билан ишлаш бўлими томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Бу борада партиямиз ҳам хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, аёлларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка жалб этишга алоҳида эътибор қаратяти. Масалан, жорий йилнинг ўтган даври давомида партиявий тадбирларда 75 мингга яқин хотин-қизлар иштироки таъминланди ва уларнинг аксариятига тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашилди”, – дейди O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Мавлуда Ходжаева.

Унинг қўшимча қилишича, партия чекка туманларда яшовчи хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, опа-сингилларимизга жамиятда ўз ўрнини топиши, иқтидору маҳоратини кенг намоён этиши, бизнес билан шуғулланиши ҳамда бунинг учун имтиёзли кредитлар олишида амалий ёрдам кўрсатяпти.   

Тадбирда талаба ёшларни қизиқтирган барча саволларга партия вакиллари атрофлича жавоб қайтарди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1599
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+