Пойтахтимизда “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз – ёшлар!” шиори остида форум ўтказилди

29.05.2019, 10:17

Пойтахтимизда “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз – ёшлар!” шиори остида форум ўтказилди

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз – ёшлар!” шиори остида “Ёшлар бандлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиз” мавзусида ёшлар форуми ўтказилди.

Форумда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Тошкент шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакиллари, уюшмаган ёшлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Форум давомида мамлакатимизда ёшларга оид олиб борилаётган сиёсатнинг устувор йўналишлари, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Маърузаларда ёшларга эътиборни кучайтириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Форум ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш  депутатлари, партия масъуллари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 ташаббус хусусида сўз юритилди. Эндиликда ушбу тажрибани юртимизнинг барча ҳудудларида кенг жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлим мудири Сарвархон Иброхимхоновнинг маълум қилишича, мазкур форум уюшмаган ёшларни меҳнат ярмаркасига кенг жалб қилиш, ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Шунингдек, форум доирасида уюшмаган ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига қизиқтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, уларнинг мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратишдир.

“Ёшлар форумида қатнашган борки, пойтахтлик иқтидорли ёшлар яратган ихтироларни кўриб, келажак ҳақидаги тасаввурлари янада бойиди. Айниқса, уларнинг ихтирочилари ўзимизнинг ёшлар экани барчанинг кўксини ғурурга тўлдирди. Форум доирасида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида эса  Тошкент шаҳридаги 60 га яқин тадбиркорлик субъекти 500 дан зиёд бўш иш ўрни билан қатнашди. Ярмарка давомида 250 нафар уюшмаган ёшлар ва касб-ҳунар коллежи битирувчиларига йўлланма берилди”, – дейди  С.Иброхимхонов.

Форум давомида иштирокчилар мамлакатимизда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди. 

Мурод ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент

шаҳар Кенгаши

матбуот котиби  

  • Кўрилди
    1800
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+