Шўманойлик депутатларимиз мутасаддилар ҳисоботидан қониқди

29.05.2019, 15:59

Шўманойлик депутатларимиз мутасаддилар ҳисоботидан қониқди

 Халқ депутатлари Шўманой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори ўринбосари М.Абдаловнинг ҳисоботини эшитди.

М.Абдаловнинг маълум қилишича, “2019 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, 2019 йилда 979 янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Жорий йилнинг 4 ойи давомида 110 янги иш ўрни яратиш белгиланган бўлиб, амалда 116 та янги иш ўринлари яратилган.

“Шу йилнинг ўтган даври давомида марказга 432 фуқаро иш сўраб мурожаат қилди. Шундан 247 нафарига ўз мутахассислиги бўйича йўлланма берилди. Қолаверса, 115 нафар фуқаро “Обод қишлоқ” дастури доирасида мавсумий ободонлаштириш ишларига, 17 нафари эса касбга қайта тайёрлашга йўналтирилди”, – дейди  М.Абдалов.

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман Инвестиция бўлими раиси А.Муҳиядиновнинг ахбороти тингланди.

А.Муҳиядиновга кўра, туманда 2019-2020 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган дастур доирасида 31 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланиб, бунинг натижасида 366 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

“Масалан, саноатни ривожлантиришда 8, хизмат кўрсатиш ва сервис бўйича 19, қишлоқ хўжалиги соҳасида 10 та лойиҳа амалга оширилади”, – дея қўшимча қилди у.

Йиғилишда кун тартибидаги учинчи масала юзасидан туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Е.Даўлетмуратов ҳисобот берди. 

Е.Даўлетмуратовнинг таъкидлашича, “Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш” дастурига асосида 2019 йилда фермер хўжаликларида 49 та лойиҳа амалга оширилиши  режалаштирилган. Ҳозирга қадар ушбу лойиҳалардан 15 таси ҳаётга татбиқ этилган.

“Жумладан, қўйчиликни ривожлантириш бўйича 2, эчкичилик бўйича 4, паррандачилик бўйича 2, асаларичилик бўйича 3 ҳамда иссиқхона ташкил этиш бўйича 4 та лойиҳалар амалга оширилди”, – дейди Е.Даўлетмуратов.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарорлари қабул қилинди.      

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1041
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+