O‘zLiDeP вакиллари Боғот туманидаги намунали БПТ фаолияти билан танишди

29.05.2019, 16:23

O‘zLiDeP вакиллари Боғот туманидаги  намунали БПТ фаолияти билан танишди

Боғот туманида  O‘zLiDeP Ҳазорасп, Янгиариқ ва Хонқа туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамда ёшлар учун бир кунлик амалий семинар ташкил этилди.

 Дастлаб иштирокчилар Боғот туман Кенгаши фаолияти билан танишди. Шундан сўнг туман тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида бўлиб, қуйи бўғин аъзолари билан суҳбатлашди.

БПТ раиси Бахтиёр Мирзаевнинг айтишича, мазкур таянч нуқта партия ташкил топганидан бери, мана 15 йилдирки самарали фаолият олиб боради. Айни пайтда қуйи бўғин 155 нафар аъзони ўз сафига жипслаштирган.

“Бу ерга келиб таассуротларим янада бойиди. Барча бирдек жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловга катта қизиқиш ва иштиёқ билан қараётганига гувоҳ бўлдим, – дейди Хонқа тумани “Туркистон” МФЙ қошидаги БПТ раиси Нодира Рўзметова. – Эндиликда ўз фаолиятимни яна бир таҳлил қилиб, мавжуд камчиликларимни бартараф этишни мақсад қилдим”.

Кейинги манзил “Хоразм тех” қўшма корхонаси бўлди. Бу ерда корхона қошида фаолият юритаётган БПТ раиси Зулфия Пираддинова корхонанинг иш жараёни, яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар, корхонанинг келгусидаги режалари ҳақида маълумотлар берди.

“Корхонамизда йилига 400 тонна пахта толаси қайта ишланиб, 3400 тонна ип-калава ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар ички бозорларимиз билан бирга Россия ва Хитой давлатларига ҳам экспорт қилинади. Яқинда корхонага 60 дан зиёд қишлоқ хўжалик агротехникалари келтирдик. Ҳозирда корхонада меҳнат қилаётган 310 нафар ишчидан  60 га яқинини партиямиз аъзолари ташкил этади. 2020 йилга келиб корхона катта саноат комплексига айлантирилиб, ўзида яна 1000 нафар ёшларни қамраб олади ва бу билан тарафдорларимиз сони ҳам сезиларли даражада ошади”, З.Пираддинова.

Бир кунлик амалий семинарнинг якуний йиғилишида Ўзбекистон қаҳрамони, сенатор Шерипбой Ражабов ҳамда партия Хоразм вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Жуманазар Қурбановлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Семинар якунида иштирокчиларнинг таклифлари инобатга олиниб, галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.      

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1218
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+