O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 50 нафар хотин-қизни тиббий кўрикдан ўтказди

29.05.2019, 16:54

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 50 нафар  хотин-қизни тиббий кўрикдан ўтказди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасида “Аҳолига сифатли онкологик хизмат кўрсатишни такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.  

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда онкология муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, саратонга ташхис қўйиш ва даволашнинг самарали усулларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

“Туманимизда онкологик хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш ва даволаш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти. Айниқса, мазкур йўналишда халқаро тажрибаларни, даволашнинг илғор усулларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад ҳам хотин-қизларни ўз соғликларига бефарқ бўлмасликка чақириш, уларда тиббий маданиятни янада оширишдан иборат бўлди”, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Рохатжон Йўлдашова.

Шу куни туман тиббиёт бирлашмасида хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди. Кўрик давомида 50 нафардан ортиқ хотин-қиз УЗИ, ЭКГ текшируви, окулист, гинеколог, стоматолог, терапевт, ЛОР каби бир қатор текширувлардан ўтишди.

 “Кўрик давомида онкологик хасталикларни эрта аниқлаш, олдини олиш, ушбу касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида кенгроқ маълумотларга эга бўлдим. Менда ҳам текширув жараёнида мастопатия касаллигининг илк босқичи борлиги кузатилди. Шифокорнинг айтишича, бир ой давомида уларнинг берган кўрсатмаси асосида даволансам, касалликнинг олдини олиш мумкин экан”, – дейди Ақлжон Жуманиязова.

Маълумот учун, кўрик давомида 6 нафар аёлнинг ички аъзосида яллиғланиш борлиги, 2 юрак етишмовчилиги касаллиги, 4 нафарида мастопатия, 3 нафарида сурункали аднексит, 1 нафарида бачадон бўйни яраланган эктопияси аниқланди.

Мушарраф РАХИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1242
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+