Мутасаддилар Президент қарорининг ижроси бўйича ҳисобот берди

31.05.2019, 16:02

Мутасаддилар Президент қарорининг ижроси бўйича ҳисобот берди

2017 йилнинг 29 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, тегишли вазирлик ва идоралар олдига аниқ вазифалар қўйилган эди. Хўш, ўтган даврда қарор ижросини таъминлаш борасида жойларда қандай ишлар амалга оширилди? Тадбиркорлар учун, халқ учун қандай қулайликлар яратилди?

Халқ депутатлари Шўрчи ва Қумқўрғон туман Кенгашларидаги  O'zLiDeP депутатлик гуруҳларининг қўшма йиғилишида шу каби саволларга жавоб олинди.

Йиғилишда дастлаб Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари У.Мусаевнинг ҳисоботи тингланди. 

У.Мусаевнинг айтишича, мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманда 10 та хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилган. Шундан 2 таси стационар, 8 таси амбулатор йўналишда фаолият олиб бормоқда.

“Мазкур тиббиёт муассасаларидан “Ибн Сино” ва “Шоҳрух Хўшбоқов” хусусий клиникалари жорий йилда ишга туширилди. “Салоҳиддин шифо” хусусий клиникаси эса тез орада фаолиятини бошлайди. Айни чоғда мазкур тиббиёт муассасалари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келяпти. Эътиборли жиҳати, ушбу муассасаларда O'zLiDeP ташаббуси билан оналар ва болалар учун тиббий кўриклар ҳам ташкил этилмоқда”, – дейди У.Мусаев.

Йиғилишда шунингдек, Шўрчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Шукуровнинг ахбороти ҳам эшитилди.  

Б.Шукуровнинг маълум қилишича, ўтган давр давомида қарор доирасида туманда 17 та хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилган. Шундан 2 таси стационар, 12 таси амбулатор йўналишда фаолият юритмоқда.

“Шу билан бирга жорий йилнинг ўзида яна 3 та хусусий тиббиёт муассасаси фаолият бошлайди. Ҳар бир амбулатор шароитда фаолият олиб бораётган хусусий тиббиёт муассасасида 4 нафардан, стационар шароитдаги муассасаларда 30 нафардан тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқда”, – дея қўшимча қилди у.

Йиғилишда сўз олган O'zLiDeP Шўрчи туман Кенгаши аппарат раҳбари Ўктамбек Қорабоев кун тартибидаги масалалар хусусида тўхталар экан,  хусусий клиника очиш истагида юрган тадбиркорларга туманда барча имкониятлар яратилганини айтиб, партия фаоллари ва депутатлар уларга амалий кўмак беришга тайёр эканликларини маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, O'zLiDeP бу йўналишда кредит ажратадиган тижорат банклари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Бунинг учун тадбиркорлар томонидан зарур ҳужжатлар тақдим қилинса бўлди.  

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Qurbonali2019-06-18 18:40:37

Shaxsiy klinika ochishishim uchun g‘oyam bor va orzuyim bo‘lib kelgan. Shahar sentr joydan joy topishga qiynalayapman. Tadbirkorman joy uchun kimdan yordam so‘rashni bilmay turibman.


Нодир2019-06-13 12:50:50

Хусусий тиббий марказ


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+