O‘zLiDeP вакиллари болажонларга совғалар улашди

31.05.2019, 17:55

O‘zLiDeP вакиллари болажонларга совғалар улашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Бабашев, O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов ва бир гуруҳ партия фаоллари Республика силга қарши курашиш болалар санаториясида бўлиб, у ерда даволанаётган болажонлар ҳолидан хабар олишди.   

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Бабашевнинг айтишича, бугунги кунда юртимизда болаларни ижтимоий, иқтисодий ва маънавий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Оила кодекси, Фуқаролик кодекси ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар ўз ифодасини топган.

“Болалар бизнинг келажагимиз, эртанги кунимизнинг давомчилари ҳисобланади, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  раиси С.Турманов. – Шу боис, ҳар йили 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан партия фаоллари билан биргаликда болажонлар ҳолидан хабар оламиз. Зеро, болалик – инсон ҳаётининг беғубор ва олтинга тенг давридир.

Учрашувда ташкилотчилар томонидан болажонларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати 

  • Кўрилди
    1140
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2019-06-03 09:19:04

Болажанлар- бу умримиз гули, нурли келажагимиз. Уларга эътибор, уларни куллаб кувватлаш хар биримизнинг инсонийлик бурчимиз. Партиямиз рахбарлари тамонидан байрам мунасабатида курсатилган эътибор биз уйлаймиз болажанларимиз умрида унитилмас лахзалар булиб колади. Болажонларимиз бахтимизга сог омон булсин.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2019-06-01 08:58:17

Болажонлар- бу уримиз гули, бахтимиз,ва нурли келажагимиз асосчилари. Уларга канчалик гамхурлик килсак, ардокласак ва албатта эътибор килсак арзийди. Халкаро болалар куни байрами муносабати билан партиямиздан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Бабашев, O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турмановлар ташаббуси билан эътиборга мухтож болажонларимиз холидан хабар олиниши ва байрам совгалари улашиши биз уйлаймиз уларнинг умрида унитилмас бахтли лахзалар булиб саналади . Бу каби хайрли ишлар барча туманларда хам давом этмокда. Барча болажонларимизни байрам билан табриклаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+