Болаларга беринг дунёни

31.05.2019, 17:57

Болаларга беринг дунёни

OʻzLiDeP Шайхонтоҳур туман Кенгаши халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда “Болаларга беринг дунёни” деб номланган байрам тадбири ўтказди. 

“Машҳура устоз” ўқув марказида ташкил этилган тадбирда тумандаги 37-сонли имконияти чекланган болалар мактаби ўқувчилари, “Хувайдо”, “Боғкўча”, “Зафаробод” ва “Кўкча Дарвоза” маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари қатнашди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 1950 йилдан эътиборан 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошланган. 1989 йилда БМТ Бош  Ассамблеяси болалар ҳуқуқлари тўғрисида конвенция қабул қилган. Унда бутун дунё мамлакатлари учун болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қонун янада мустаҳкамланган.

“Дунёда бу куннинг байрам қилинишидан мақсад кенг жамоатчилик диққатини болалар муаммоларига, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратишдир, – дейди OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Бобуржон Расулов. – Зеро, бугунги куннинг боласи, эртанги куннинг каттаси. Бугун парваришлаган ниҳолимиздан эртанги кун маънавият мевасини оламиз.

Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан болажонларга байрам совғалари топширилди.

М.ЎРИНОВ,

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+