O‘zLiDeP депутати Самарқанд туманида 50 дан ортиқ истеъдодли болаларга совға саломлар улашди

31.05.2019, 18:01

O‘zLiDeP депутати Самарқанд туманида 50 дан ортиқ истеъдодли болаларга совға саломлар улашди

Халқ депутатлари Самарқанд туманидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “Самарқанд  Китоб олами” муассиси Акбар Маҳмудов “1 июнь - Халқаро болалар куни” муносабати билан Самарқанд тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида уюштирилган тадбирда 50 дан ортиқ болажонларга китоблар, спорт анжомлари ва ўқув қуроллари улашди.

O’zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши фаоллари иштирокида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг рассомчилик, шахмат-шашка ҳамда китобхонлик йўналишларида мусобақалар ташкил этилди. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва медаллар билан тақдирланди. Байрам тадбирларида ғолибларга “Овози Самарқанд” газетаси таҳририяти томонидан ҳам китоблар ва турли рассомчилик анжомлари тақдим этилди.

- Болаларга эътибор, келажакка эътибор демакдир. Кейинги пайтларда Президентимиз томонидан ёшларга эътибор кучайтирилаётгани бежиз эмас. Чунки улар эртамиз эгаларидир. Уларни ҳар томонлама етук қилиб тарбияласак, албатта ўзининг ижобий натижаларини беради, - дейди  А.Маҳмудов.

Шунингдек, тадбирда “Дўстлик оқшоми” концерт дастури уюштирилди. Унда 10 га яқин ўзбек, тожик, рус, инглиз, немис, француз, испан, италиан  тилларда куй-қўшиқлар ва шеърлар янгради.

Бахтигул Қаршиева,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    294
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+