Насимжон Алимов: “Партиямиз олдида турган вазифалар кўп”

01.06.2019, 16:03

Насимжон Алимов: “Партиямиз олдида турган вазифалар кўп”

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши cиёсий таълим маркази партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ходимлари ҳамда БПТ раислари учун ўқув-семинар ташкил этди.

Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, партия вилоят Кенгаши вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва қуйи бўғин етакчилари қатнашди.   

Семинарда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Н.Алимов сўзга чиқиб, Президентимизнинг “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастурлари ва ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусини амалиётга жорий этишда партия фаоллари олдида турган асосий вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

“ Бугун партиямиз олдида турган вазифалар кўп. Чунки кейинги пайтда  мамлакатимизда қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг аксарияти O‘zLiDeP дастурий мақсад ва ғоялари билан ҳамоҳангдир. Биз ушбу меъёрий ҳужжатларнинг аҳоли орасида тарғиботини амалга ошириш орқали тадбиркорлар сафини кенгайтиришимиз ва аҳоли турмуш тарзини яхшилашга ҳисса қўшишимиз лозим”, – дейди Н.Алимов. 

Семинарда партия Самарқанд вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази раҳбари Ж.Сайфиддинованинг Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги ва сайлов тизими шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, ўзига хос хусусиятлари (янгиликлари) ҳамда унинг нормаларини амалиётга жорий этиш механизмлари тўғрисидаги маърузси тингланди.

Жонли мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлган семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб олдилар.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-06-04 15:49:29

Олдимизда турган вазифалар айниқса сайловлар йилида янада ошиши табиий. Партиямиздан сайланган депутатлар, масъул ходимлар, Кенгашлар томонидан аҳоли, электорат ва сайловчилар муаммоларининг кўтарилиши ва ечими бўйича аниқ амалий ишларнинг амалга оширилиши бу йилги сайловлар йилида ҳам париямизнинг мамлакатда лидер партия сифатидаги ролини сақлаб қолишида ўзининг ижобий таъсирини ўтказади менимча.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+