O‘zLiDeP: ишни янгича йўлга қўйиш керак

16.12.2017, 14:44

O‘zLiDeP: ишни янгича йўлга қўйиш керак

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан партиянинг ҳудудий кенгашлари аппарат раҳбарлари ва кадрлар бўйича инспекторлар малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинар ўтказилди. 

Семинарда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 июлдаги парламентимиз палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси мазмун-моҳияти кенг муҳокама қилинди. 

Мазкур вазифалар сиёсий партиялардан ишни янгича йўлга қўйишни тақозо этаётгани, улар ходимларининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб, малакасини доимий равишда ошириб бориши лозимлиги таъкидланди. 

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг тадбиркорликни ривожлантиришдаги аҳамияти, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси бўйича O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари томонидан қилинаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди. 

Семинарда O‘zLiDeP сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Солиқ ва Божхона қўмиталари масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Банк-молия академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1495
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+