Бешта муҳим ташаббус – эртамиз эгалари истиқболи йўлида

03.06.2019, 15:26

Бешта муҳим ташаббус – эртамиз эгалари истиқболи йўлида

 O‘zLiDeP Гурлан туман Кенгаши 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ҳудуддаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус  доирасида байрам тадбири ўтказди.

Тадбир давомида жажжи болажонлар 5 та шарт асосида 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашди. Ҳакамлар ҳайъати уларни пазандачилик, эртак китоблардаги қаҳрамонларни билиши, қўшиқ айтиши ва рақсга тушиш қобилиятларига қараб баҳолаб боришди.

“Бундан икки ой аввал давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Шу боис, ушбу ташаббусни ёшлар онгига сингдиришни мактабгача таълим муассасамиздаги болажонлардан бошладик. Чунки бола умри давомида оладиган маълумотларининг 70 фоизини боғча ёшида эгаллайди”, – дейди МТМ мудираси Муяссар Азимжанова.

“Бола онги ривожланиши жараёнида айниқса, уларни спортга, санъатга, тил ўрганишга, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ривожлантира олсак, катта бўлганида ҳам ўзларида бу кўникмаларни шакллантиради. Бугунги тадбирнинг мақсади ҳам айнан шунга қаратилган”, – дея қўшимча қилди у.

Танловда Зилола чиройли рақси, Муҳаммаджон эртакни ифодали ва мазмунли айтиб бера олиши, Нигина эса ўзи тайёрлаган баҳор салати билан иштирокчиларни қизиқтирди.

Тадбир якунида болажонларга партия туман Кенгашининг байрам совғалари топширилди. 

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    2267
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+