O‘zLiDeP вакиллари энг намунали БПТ фаолияти билан танишди

04.06.2019, 11:24

O‘zLiDeP вакиллари энг намунали БПТ  фаолияти билан танишди

Самарқанд туманидаги “Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги қошидаги БПТда  “Аҳоли орасида партия ғояларини тарғиб қилишда БПТларнинг ўрни, вазифалари ва ҳудудий партия ташкилотлари билан ишлаш механизмлари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган семинарда Тойлоқ, Ургут, Жомбой, Самарқанд туман Кенгашлари қошида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотлари раислари қатнашди.

Тадбир аввалида иштирокчилар 2018 йил O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан эълон қилинган “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” Республика танловининг мутлоқ ғолиби Самарқанд туманидаги “Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги қошидаги БПТ хонаси ва фаолияти билан танишди. Қуйи бўғин етакчиси Бахтиёр Одилов йиғилганларга ўз фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Вилоятдаги партиянинг қўйи буғинларни намунали БПТларга айлантириш уларнинг фаолиятини жонлантириш борасидаги O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси топшириғига асосан уюштирилган тадбирда, намунали БПТ хоналари жиҳозлари, БПТ бурчаклари ташкил этиш бўйича кўргазма намойиш этилди.

 “Бугунги тадбир менда катта таассурот қолдирди. Чунки тадбир давомида намунали БПТ қандай бўлиши керак, деган саволга жавоб олдик, – дейди Ургут туман ногиронлар жамияти қошидаги БПТ раиси Қосим Қодиров. –Бизнинг БПТ  7 та аъзони бирлаштирган тумандаги энг кичик таняч нуқталардан бири ҳисобланади. Кичик бўлса-да туманда энг намунали бошланғич ташкилот қилишга ҳаракат қиламиз”.

 Мулоқотларда аҳоли орасида партия ғояларини тарғиб қилишда БПТларнинг ўрни, вазифалари ва ҳудудий партия ташкилотлари билан ишлаш механизмлари, жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишда БПТнинг асосий вазифалари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олишди.

 Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1177
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

шуҳрат 2019-06-04 15:01:29

БПТ хоналари жиҳозлари, БПТ бурчаклари ташкил этиш бўйича кўргазма намойишини расмлари кўрсатилиши керак эди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+