Тадбиркор аёллар қўллаб-қувватланмоқда

16.12.2017, 15:01

Тадбиркор аёллар қўллаб-қувватланмоқда

O‘zLiDeP Кармана туман Кенгашида ташкил этилган “Тадбиркор аёлларнинг муаммоларини ўрганиш маркази” аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  

 Давра суҳбатида туманда фаолият юритаётган тадбиркор аёллардан марказ аъзоларига келиб тушган мурожаат ва таклифлар мухокама марказида бўлди.

Кармана тумани “Кўхна қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мухаббат Агзамова якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириши учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожати марказ аъзолари назоратига олиниб, худуддаги тажрибали тадбиркор “Кармана ДАСТ” хусусий корхонаси раҳбари Д. Астановага тажриба алмашиш мақсадида бириктирилди.

Партияда ташкил этилган  “Тадбиркор аёлларнинг муаммоларини ўрганиш маркази”нинг тадбирида иштирок этиб, ўз фаолиятимни кенгайтириш учун керакли маслаҳатларни олдим, ушбу гуруҳга аъзо бўлишни, тажрибали тадбиркор хотин-қизлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйишни ўзимга мақсад қилдим, - дейди Мухаббат Агзамова.

Марказ аъзолари томонидан ҳудудда янги иш ўринларини яратиш мақсадида тумандаги  “Бентоните” МЧЖ маҳсулотларини экспорт қилишида қоплар етказиб бериш муаммоси мавжудлигини инобатга олиб, туманда яшовчи  Назира Жўраева ҳамда Юлдуз Астановаларнинг ушбу корхона билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

O‘zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ҳузуридаги ва вилоятдаги барча туманларда “Тадбиркор аёлларнинг муаммоларини ўрганиш маркази”лари тизимли равишда фаолиятлари йўлга қўйилиб, тадбиркор аёлларнинг сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий саводхонлигини оширишда елкадош бўлмоқда.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2138
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+