O‘zLiDeP депутатлари сирдарёлик ёшлар билан учрашди

07.06.2019, 10:51

O‘zLiDeP депутатлари сирдарёлик ёшлар билан учрашди

ИИВ қошидаги Сирдарё академик лицейида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари билан лицейда таҳсил олувчи ўқувчи ёшларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида халқ вакиллари мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор жаҳонда юз бераётган турли нотинчликлар ва келишмовчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда ҳеч қаерга ва ҳеч қайси йўлга оғишмасдан, ўз миллий танлаб олган йўлимиздан давом этишимиз лозимлигини такидлаб ўтди.

–Бугун халқ депутатлари вилоят кенгашида O`zLiDePдан сайланган 19, шаҳар ва туман Кенгашларида 105 нафар депутат фаолият юритяпти, – дейди халқ вакили Рашид Худойбердиев. – Ҳозирда 124 нафар либерал ғоя тарғиботчиси фермерлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тузилмалари эгаларининг манфаатлари, айниқса, ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлик даражасини таъминлашга яқиндан кўмаклашиб келмоқда. Халқ дарди ва унинг манфаатлари йўлидан бораётган халқ ноиблари доимо у ёки бу даражадаги муаммоларнинг ҳал этилишига ўз ҳиссаларини кўшиб келяпти.

Давра суҳбати давомида йигит-қизлар ўз лойиҳалари, келажакдаги орзу-интилишлари билан ўртоқлашишди, бу борада депутатларнинг фикр-мулоҳазаларини сўрашди. Партия фаолияти, унда ёшларнинг иштироки ҳақида ҳам сўз борди. Янги қабул қилинаётган қонунлар ва қонуности ҳужжатлар юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига дупутатдан жавоблар олишди ҳамда ўзларининг талаб ва таклифларини билдиришди.

                                             Бегзод ЭРГАШЕВ,

                                             O`zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши

раисининг ёшлар масалалари

бўйича ўринбосари

  • Кўрилди
    286
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+