O‘zLiDeP энг фаол ёшларни кадрлар захирасига олди

07.06.2019, 16:59

O‘zLiDeP энг фаол ёшларни кадрлар захирасига олди

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Тошкент давлат аграр университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этди.

Унда партия вилоят, туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, талаба ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Мазкур лойиҳадан  кўзланган мақсад – ўз ишига талабчан ва сиёсий жараёнлардан яхши хабардор ёшларни аниқлаш ва уларни партия кадрлар заҳирасига олишдан иборат, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири И.Холматов – Шу боис, тадбир давомида ёш истиқболли кадрларни аниқлашда уларнинг билими, савияси, тажрибасига жиддий эътибор қаратдик. Чунки партиямиз сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш бизнинг асосий  вазифамиз.

Тадбир якунида юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ёшлардан 10 нафари партия кадрлар захирасига олинди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+