Намангандаги “Орзу” кичик саноат зонасида 10 та корхона фаолият бошлаши ҳисобига 712 фуқаро ишли бўлди

07.06.2019, 17:04

Намангандаги “Орзу” кичик саноат зонасида 10 та корхона фаолият бошлаши ҳисобига 712 фуқаро ишли бўлди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши вакиллари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари тадбиркорлар билан мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш мақсадида “Орзу” кичик саноат зонасига борди.

Партия фаоллари ўз ташрифини “SUG’DIYONA FAYZ TESTIL” корхонаси фаолияти билан танишишдан бошлади. Маълум бўлишича, бугун 30 ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонада эркаклар учун костюм-шим ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

“Корхонамиз хориждан келтирилган замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Маҳсулотларимиз ички ва ташқи бозорларда харидоргир. Қолаверса, маҳсулотимиз учун Тошкент шаҳрида ҳам савдо дўкони ташкил этганмиз. Лекин бир муаммойимиз бор. Микрокредит банк билан 645 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олиш учун шартнома қилган эдик. Шундан 500 минг АҚШ долларини олдик, аммо қолган кредитни олиш муаммо бўляпти. Ушбу маблағни олгач корхонани тўлиқ ишга тушириб, ишчилар сонини 150 нафарга етказмоқчимиз”, – дейди корхона иш юритувчиси М.Баҳриддинов.

Шу ҳудуддаги “ULUG’-B” корхонаси фаолияти ўрганилганда бу ерда электр токи ҳафтасига 2-3 маротаба ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз узиб қўйилаётгани аниқланди.

Корхона раҳбари Н.Каримжоновнинг айтишича, корхонада асосан полиэтилен пакет ва плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ойига 15 тонна маҳсулот ишлаб чиқараётган корхонада 15 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Яқинда 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига иссиқхоналар учун плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускунаси олиб келиниб ўрнатилган ва 10 янги иш ўрни яратилган.   

“Ушбу ускуна соатига 800 кг тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Ишлаб чиқариш дастгоҳларини қизиб тўлиқ ишга тушиши учун 5 соат вақт кетади. Саноат зоналарида асоссиз ток узилиши бўлмаслиги керак, охирги бир ой ичида ток узилиш ҳолатлари кўпайиб кетди. 80-100 кг атрофида маҳсулотимиз чиқитга чиқиб кетяпти ва натижада 3-4 млн атрофида зарар кўряпмиз”, – дея қўшимча қилди у.

Ҳар икки масала ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наргиз Ҳалилова томонидан назоратга олиниб, ечими бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маълумот учун, “Орзу” кичик саноат зонасида умумий қиймати 212,3 млрд сўмлик 22 та лойиҳадан 10 та лойиҳа ишга туширилиб, 712 янги иш ўрни яратилган.  

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    167
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+