Партия Хоразм вилоят Кенгаши фаоллари учун ўқув-семинар ташкил этилди

09.06.2019, 15:57

Партия Хоразм вилоят Кенгаши фаоллари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Аввал хабар берганимиздек, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан партия ҳудудий кенгашлари, депутатлик корпуси вакиллари, бошланғич партия ташкилотлари иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этиб келинмоқда.

Мазкур ўқув-семинар партия Хоразм вилоят кенгашида вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари, депутатлик гуруҳлари аъзолари ва партия фаоллари иштирокида ҳам ташкил этилди.

- Бугунги семинарда иштирокчилар билан жуда катта режаларимиз ва мақсадларимиз борасида фикрлашдик, - дейди партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов. – Партиямизнинг ҳар бир фаоли Президентимизнинг “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастурлари ва ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусини амалиётга жорий этишда астойдил ҳаракат қилишимиз, унинг ижросини таъминлашда депутатлик гуруҳларимиздан ҳам янада фаолликни талаб этади. 

Учрашувда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб белгилаб олинган партиянинг комплекс чора-тадбирлар дастурининг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ижро этилиши, партия тизимига замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллаган, янгича фикрлайдиган етарли ҳаётий тажрибага эга бўлган кадрларни жалб қилиш ва  истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш механизмлари бўйича амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.  

Шунингдек, иштирокчилар учун жорий йилда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида партия фаолларининг омма билан ишлашда аҳамият қаратиши лозим бўлган жиҳатлар борасида УрДУ психологи Машҳура Султонова мулоқот жараёнида “Смарт” ва “Ахидо” технологиялари борасида амалий машғулотлар ўтди.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда ишлаш ва бошқа мессенжерлардан фойдаланиш йўллари борасида ҳам соҳа мутахассислари ўз маълумотларини бердилар.

- Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда фаол бўлиш, олиб бораётган амалий ишларимизни ОАВ орқали ёритиб бориш ўзининг самарасини бермоқда, - дейди O`zLiDeP Шовот туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Қурязов. – Бу борада айниқса, партия фаоллари ва ёшларни янада кенг жалб қилиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини ижтимоий тармоқларда ҳам жонлантириш, ёшлар ўртасида интернет тармоқлари орқали танловлар эълон қилиш зарур.

Семинар якунида иштирокчилар ҳар бир мавзуга доир ўз фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини билдирди.

                                                                                           Дурдона Қабулова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2019-06-10 09:56:21

Сиёсий таълим маркази томонидан партия ҳудудий кенгашларида шу каби укув семинарларни купрок ташкиллаштирилса, электоратимиз саводхонлигини оширишда ва албатта уз хукукларини кенгрок билишига, иш фаолиятини режали амалга оширишда кумакдош булари сузсиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+