“Дўстлик” ва “Али” овулларидаги тоза ичимлик суви муаммоси депутат аралашгач ҳал бўлди

11.06.2019, 16:41

 “Дўстлик” ва “Али” овулларидаги тоза ичимлик суви муаммоси депутат аралашгач ҳал бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов халқ билан мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан учрашмоқда. Халқ вакилининг дастлабки манзили Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл тумани бўлди. 

Депутат тумандаги бир қатор ижтимоий объектларда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди, туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез ёрдам бўлимларининг фаолияти билан танишди. Бу ерда даволанаёган беморларнинг ҳолидан хабар олиб, улар билан дилдан суҳбат қурди.       

Шу куни халқ ноиби малакали шифокорлар билан биргаликда  “Маданият” МФЙда яшовчи А.Утемуратова ҳамда “Қосжап” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи С.Исмоиловаларнинг хонадонида бўлиб, уларни тиббий кўрикдан ўтказди ва ногиронлик аравачалари совға қилди.

Депутатнинг “Арзимбет” овул фуқаролар йиғини аҳли билан учрашуви ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Учрашув давомида қатор муаммолар жойида ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг талаби қондирилди. Маълум муддат ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга сўров чиқариладиган бўлди.

Масалан, “Дўстлик” МФЙда яшовчи Н.Бабажанова ва Р.Жиенбаевлар иш масаласида мурожаат қилган бўлса, “Арзимбетқум” овул фуқаролар йиғинида яшовчи Г.Алламбергенова тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи эканлигини айтиб, имтиёзли кредит олишда кўмак сўради.

Бандлик масаласида мурожаат қилган фуқаролар шу куннинг ўзида туман бандликка кўмаклашиш маркази кўмагида ишга жойлаштирилди. Энди Н.Бабажанова туман Ободонлаштириш бошқармасига ишчи, Р.Жиенбаев эса “Инвест” МЧЖда механик бўлиб иш бошлайди. 

Учрашувлар давомида “Маданият” МФЙда яшовчи Д.Каримбеков ва 2-гуруҳ ногирони Ш.Қазақбаев ўз саломатлиги билан боғлиқ дори воситаларини олишда амалий ёрдам сўрашди. Депутат ташаббуси билан фуқароларнинг ҳар бирига 50250 сўмлик дори воситалари бепул тарқатилди.

Халқ вакили З.Ханиязовнинг кейинги манзили Мўйноқ тумани бўлди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳудуддаги аҳвол билан танишиб, “Бозатаў” ва “Тик ўзак” овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

Мулоқотлар чоғида “Бозатаў” ОФЙда яшовчи А.Қурбаниязов суюлтирилган газ баллони йўқлигидан, “Тик ўзак” ОФЙ яшовчи К.Темирбеков эса газ босимининг паст эканлигидан шикоят қилди.  “Дўстлик” МФЙда истиқомат қилувчи М.Турдимуратова кредит олишда кўмак сўраган бўлса, “Ҳоким-ота” овул фуқаролар йиғинида яшовчи М.Қонисбаев тоза ичимлик суви билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Шу куни фуқаролар томонидан келиб тушган кўплаб мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал бўлди. Жумладан, фуқаро А.Қурбаниязов туман газ таъминоти томонидан суюлтирилган газ баллони билан таъминланди, М.Турдимуратовага эса “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредит ажратиладиган бўлди.

 “Ҳоким - ота” ОФЙдаги “Дўстлик” ва “Али” овуллари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳал этилди.   

Таъкидлаш керак, халқ вакили бугун юзма-юз мулоқотларда аниқланган муаммоларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1328
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2019-06-12 09:08:32

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов халқ билан мулоқот қилиши хам халкимизнинг бир катор муоммаларининг шу жойнинг узида хал килинишига амалий ердами халкнинг ишончига эришади ва албатта халк рози булади. Бу эса хар бир депутатнинг иш самародорлигини янада оширади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+