O'zLiDePдан Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзодлар ўз сайловчилари билан учрашмоқда

16.12.2017, 15:16

O'zLiDePдан Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзодлар ўз сайловчилари билан учрашмоқда

Сайловолди тарғиботда сайловчилар билан бевосита учрашиб мулоқот қилиш энг самарали усуллардан бири ҳисобланади, дейди - 28-“Қўрғон” сайлов округидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутатлигига номзод Жаҳонгир Мухаммадиев. - Куни кеча ўз сайловчиларимиз билан учрашдик. Учрашув биз кутгандан ҳам қизиқарли ва савол -жавобларга бой бўлди.

Аҳолини асосан коммунал, тиббиёт, таълим соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар қизиқтирмоқда ва улардаги айрим камчилаикларни бартараф этиш масаласи ҳам долзарблигини таъкидлашди. Сайловларда ёруғ юз билан иштирок этиб, халқимиз ишончини қозониб, депутатликка сайлансак, мазкур муаммоларни партиявий воситалар яъни O'zLiDePнинг кучли депутатлик корпуси ва уларга берилган ваколатлардан унумли фойдаланган ҳолда ҳал этамиз.

Сайловчиларимизнинг ишончини оқлашга, чинакам Халқ вакили деган, шарафли номга лойиқ бўлишга ҳаракат қиламан! 

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    1953
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+