Гурланлик С.Ахмедова ўз маҳсулотларини Германия, Америка ва Бирлашган Араб Амирликларига экспорт қиляпти

11.06.2019, 17:03

Гурланлик С.Ахмедова ўз маҳсулотларини Германия, Америка ва Бирлашган Араб Амирликларига экспорт қиляпти

Боғотлик Л.Собирова маҳалласида гўзаллик салони очиб, хотин-қизларга гўзаллик сирларини ўргатиб келмоқда. Гурланлик С.Ахмедова асал етиштириб, уларни Германия, Америка, Бирлашган Араб Амирликларига экспорт қилмоқда. Ҳазорасплик З.Аминова тайёрлаётган кийим-кечаклар эса сифати ва бежиримлиги билан дилни ёритади.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Боғот, Гурлан, Ҳазорасп туман босқичлари ана шундай ташаббускор, фидойи, меҳнатсевар аёллар фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятини берди.

– Мазкур танлов тадбиркор ва фермер аёлларнинг салоҳиятини синовдан ўтказишнинг эркин майдонига айланди, – дейди Гурлан туманидаги “Баходир Рахимберган” МЧЖ раҳбари Дилфуза Базарбаева. – Бугун биз бу ерда 10 дан ортиқ турда костюм-шим, куртка ва бошқа мавсумий кийимларни намойиш қилдик. Ҳар жиҳатдан бежирим маҳсулотларимиз ички бозорда муносиб ўрин топганидан хурсандман. Энди маҳсулотларимиз турини янада кўпайтириб, хорижга экспорт қилмоқчимиз.

Таъкидлаш керак, танловда иштирокчилар ишини баҳолашда хотин-қизлар учун яратилган иш жойлари, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, кўрсатилаётган хизматлар сифати, ўз фаолиятига инновацион ғояларни татбиқ этиш каби жиҳатларга эътибор қаратилди. 

–Танловда 3-ўринни қўлга киритганимиздан беҳад хурсандмиз, – дейди “Мақсуда Жуманиязова” оилавий корхонаси раҳбари М.Жуманиязова. –Энди қизларимиз билан кўрик-танловнинг вилоят босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қиламиз. Бундай рағбатлар жамоамиз аъзоларини янада кўпроқ изланишга, янги ижод намуналарини яратишга ундаши шубҳасиз.

Танловда ғолиб ва совриндорлар партия вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+