O‘zLiDeP Намангандаги “PORLOQ TEKSTIL LIBOSLARI” МЧЖ да БПТ тузди

11.06.2019, 17:30

O‘zLiDeP Намангандаги  “PORLOQ TEKSTIL LIBOSLARI” МЧЖ да БПТ тузди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими “PORLOQ TEKSTIL LIBOSLARI” МЧЖда очиқ мулоқот ташкил этди.

Тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли мамлакатимизда кун сайин тадбиркорлар сафи кенгайиб, юртимиз иқтисодиёти барқарорлашиб бораётганлиги таъкидланди.

Корхона иш юритувчиси Улуғбек Абдуллаевнинг айтишича, корхона 2011 йилда иш бошлаган. Ҳозирда эркаклар учун кўйлак, чарм устки кийимлар ва 3-12 ёшгача бўлган болалар учун турли либослар ишлаб чиқармоқда. 2017 йилдан бошлаб нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам экспорт қилмоқда.

“Корхонамизда 70 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. 2019-2020 ўқув йиллари учун 15 минг дона мактаб формаси тайёрлаб бериш бўйича шартнома тузганмиз, – дейди У.Абдуллаев. – Бундан ташқари, маҳсулотларимиз Россия, Израил ва Қозоғистон давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда. Эндиги галда маҳсулотларимизни  европа мамлакатларига ҳам экспорт қилишни режалаштиряпмиз”.

Учрашув якунида “PORLOQ TEKSTIL LIBOSLARI” корхонасининг ишчи-ходимларидан 10 нафари партия сафига қабул қилиниб, корхона қошида БПТ тузилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    226
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+