Ташаббус – 2019: Илғор тажрибалар майдони

11.06.2019, 17:32

Ташаббус – 2019: Илғор тажрибалар майдони

Гулистон шаҳрида Президент соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг Сирдарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда вилоятнинг барча ҳудудларидан келган тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан қатнашди.

Танловда сўз олган Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов ва  Сирдарё вилоят ҳокими Ғ.Мирзаевлар юртимизда тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандларга берилаётган катта эътибор, уларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

–Йилнинг тўрт фаслида ҳам сархил сабзавот маҳсулотлари етиштирилаётган “Мirzaobod universal trade сluster” МЧЖда 400 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган, –дейди O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари, кўрик-танлов ҳайъати аъзоси Фахриддин Абсаттаров. – Жанубий Корея технологияси асосида қурилган замонавий иссиқхонада Голландиядан келтирилган серҳосил помидор, бодринг кўчатлари парвариш қилинмоқда. Гидропоника усулида парвариш қилинаётган бир туп кўчатдан 12 килограммгача сархил ҳосил олинмоқда.

Якуний натижаларга кўра, “Мirzaobod universal trade сluster” МЧЖ “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Сайхун планет” МЧЖ “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори, “Мурод” фермер хўжалиги “Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича ғолиб деб топилди.

Танловда ғолиб ва совриндорлар вилоят ҳокимлиги ҳамда ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Дилором ЭСОНОВА,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    1485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Bekboy2019-06-12 10:13:44

Yashanglar


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+