O‘zLiDeP фаоли нодавлат мактабгача таълим муассасаси очди

12.06.2019, 17:30

O‘zLiDeP фаоли нодавлат мактабгача таълим муассасаси очди

O‘zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши фаоли, тадбиркор Моҳигул Жўраева “Камалак” нодавлат мактабгача таълим муассасаси барпо этди. Лойиҳа қиймати 2 миллиард 700 миллион бўлган муассаса 100 нафар кичкинтой учун мўлжалланган.

М.Жўраеванинг айтишича, боғча замонавий, болалар руҳиятига мос тарзда безатилган, сўнгги русумдаги таълим технологиялари ва тарбиявий воситалари билан жиҳозланган. Боғчада анъанавий машғулотлардан ташқари инглиз, рус ҳамда корейс тиллари ўқитилмоқда.

“Шунингдек, болажонларнинг жисмоний, ақлий ва нутқий саломатлигини таъминлаш мақсадида логопед, массаж курслари ҳам ташкил этганмиз. Қолаверса, муассасамизда спортнинг бадиий гимнастика тури, санъат йўналишида мусиқа ва рақс тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилган”, – дейди у.  

Маълумот учун, тадбиркор партия ғояларига содиқ қолган мактабгача таълим тизимида эксперимент тарзида “Жажжи тадбиркор” лойиҳасини ҳам йўлга қўйган. Унда болажонларнинг тадбиркорлик алифбосини боғча ёшиданоқ ўзлаштириши назарда тутилган.

 Зариф КОМИЛОВ,

 O‘zLiDeP Бухоро вилоят

                                                                Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1950
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+