Кўкрак бези саратони: унинг олдини қандай олиш мумкин?

12.06.2019, 17:43

Кўкрак бези саратони: унинг олдини қандай олиш мумкин?

Президентимизнинг 2017 йил 4 апрелдаги “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳолига ихтисослашган онкологик тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур қарор ижроси доирасида ҳудудлардаги кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Барча онкология муассасалари реконструкция қилинди ва капитал таъмирланди. Сирдарё, Жиззах, Навоий вилоятларида ушбу муассасалар бутунлай янгидан қурилди.

Бу ҳақда O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда алоҳида таъкидланди.

 Малакали шифокор Сапури Шавазованинг айтишича, онкологик касалликларнинг олдини олиш ва эрта босқичларда аниқлаш – жуда муҳим омил ҳисобланади. Онкологик касалликлар эрта босқичда самарали даволанса, ушбу дарддан тўлиқ фориғ бўлиши мумкин.

“Шу боис вилоятимизда онкологик хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш ва даволаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.  Айниқса, мазкур йўналишда халқаро тажрибаларни, даволашнинг илғор усулларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бугунги тадбир давомида ҳам хотин-қизларни ўз соғликларига бефарқ бўлмасликка чақирдик, уларда тиббий маданиятни янада оширишга эътибор қаратдик”, – дейди у.

 Тадбирда сўз олган мутахассис — маммолог Комилжон Хасанов саратон касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш бўйича  вилоятда амалга оширилаётган ишлар хусусида гапирди.

“Саратон касаллиги тўсатдан пайдо бўлмайди. Умуман ҳар бир касалликда бўлганидек, саратонда ҳам бошланиш ва ривож­ланиш жараёни мавжуд. Ушбу хасталикнинг хусусиятларидан бири шуки, тўқимада ўсимта ҳосил бўлиб, ривожлангандан кейин­гина касаллик белгилари юзага чиқади ва танадаги ўсимта ўсаётган аъзонинг фаолияти кескин бузилади.  Шу боис, бундай ҳолларда беморлар тезда шифокорга мурожаат қилишлари керак. Шундагина саратон касаллигининг олдини олиш ва агар у бошланган бўлса, эрта даволаш мумкин”, – дейди К.Хасанов.   

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди.

Шалола ШОКИРОВА,

 O‘zLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши

бўлим мудири  

  • Кўрилди
    3232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+