Қашқадарёда “Ёш архивчилар форуми” ўтказилди

12.06.2019, 07:44

Қашқадарёда “Ёш архивчилар форуми” ўтказилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 9 июнь – Халқаро архивлар куни муносабати билан “Ёш архивчилар форуми” ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги, Қашқадарё вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда O`zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган форумда 100 дан ортиқ ёш архивчилар қатнашди.

“Форумни бежизга айнан Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этмадик. Чунки  архив иши бевосита тарихга боғлиқ. Шундай экан мозийни эслатиб турувчи кўҳна ва бетакрор Шаҳрисабз шаҳри ёш архивчиларимизга ҳам маданий, ҳам маънавий озуқа беришига ишончим комил. Форумдан кўзланган мақсад эса Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилишдир”, – дейди O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси, вилоят Архив иши бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Турсунов.

Форум Шаҳрисабз Маданият саройида ташкил этилган “Билимдон архивчилар” интеллектуал мусобақаси билан давом этди.

“Форум кўтаринки руҳда ва таасуротларга бой тарзда ўтди, – дейди жиззахлик Азиза Файзиева. – Юртимизнинг қадимий масканларидан бири, афсонавий Шаҳрисабз нафақат гўзал ва сўлим табиати, балки тарихий обидалари билан ҳам маълум ва машҳур экан”.

Форум якунида ёш архивчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Т.ТУРДИЕВ,

 O`zLiDeP Қашқадарё вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1087
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+