Наманганда намунали БПТлар тақдирланди (+видео)

14.06.2019, 11:35

Наманганда намунали БПТлар тақдирланди (+видео)

Наманган шаҳрида амалий семинар ташкил этилди.

Унда O`zLiDeP Наманган шаҳар, Косонсой ва Янгиқўрғон туман Кенгашлари масъул ҳодимлари, БПТлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб иштирокчилар Наманган шаҳар Кенгаши фаолиятига доир партия сафига аъзоларни қабул қилиш, БПТлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, электорат вакиллари, ёшлар ва аёллар билан ишлаш ҳамда  кадрлар заҳирасини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар билан танишди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари дастлаб шаҳардаги “Боғ” МФЙ қошидаги ва Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қошидаги БПТларга борди. У ерда қуйи бўғин аъзолари билан қуйи ташкилот томонидан амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари, БПТнинг депутатлик гуруҳи билан ўзаро ҳамкорлиги, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларни партиявий воситалар орқали ҳал этиш масалалари юзасидан амалга оширилаётган ишлари борасида ўзаро фикр алмашилди.

Кейинги манзил “Ideal Tekstil - Orzu”  корхонаси бўлди. Бу ерда корхона қошида фаолият юритаётган БПТ раиси Санжар Халилов семинар қатнашчиларига БПТнинг аҳоли, айниқса ёшлар ва аёллар бандилигини таъминлаш, ҳудудий партия ташкилоти билан узвий ҳамкорликда ишлаш ҳамда партия аъзолари сонини оширишдаги аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

– Корхонамизда импорт ўрнини босувчи костюмлар ва давлат буюртмалари асосида махсус устки кийимлар ишлаб чиқарилмоқда, – дейди С.Халилов. – Бугунги кунда корхонамиздаги 82 нафар ишчи ва хизматчилар партияга аъзо бўлишган. Корхонамизда партия билан ҳамкорликда мунтазам равишда ишчи ва хизматчилар билан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалаларда давра суҳбатлари ва ўқув-семинарларини ўтказиб келяпмиз. Бу албатта корхона ҳодимларининг сиёсий фаоллигини ошириш билан бирга, партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида янада кенгроқ тарғиб этишга ҳизмат қилмоқда.

Шундан сўнг иштирокчилар “BIRUZA GROUP” МЧЖга борди. У ерда сайловларда ҳамда оралиқ (қайта) сайловларда фаол иштирок этиш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

– БПТлар томонидан маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда жойлардаги ечимини кутаётган долзарб муаммолар, хусусан, йўлларни асфальтлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, аҳолига сифатли маиший хизмат кўрсатиш каби масалалар ижобий ҳал этишга эришилди, – дейди Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Соҳиба Гаппарова. – Шунингдек, БПТлар ташаббуси билан мингдан ортиқ хонадонларга ўз томорқаларидан унумли фойдаланишларига кўмаклашилди.

Амалий семинар давомидаги учрашувлар, тақдимотлар ва фикр мулоҳазалардан келиб чиқиб, шаҳар ва туман Кенгашлари БПТлар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Семинар якунида O`zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши таркибидаги бир гуруҳ намунали бошланғич партия ташкилотлари ва фаол депутатлар  тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Наманган шаҳрида партиянинг 139 та қуйи бўғини фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур БПТлар таркибидаги партия аъзолари сони 4563 тани ташкил этади.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ СТМ
  • Кўрилди
    1568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+