O‘zLiDeP вакиллари бекободликлар билан дилдан суҳбатлашиб, таклиф ва мурожаатларини ўрганди

19.06.2019, 14:48

O‘zLiDeP вакиллари бекободликлар билан дилдан суҳбатлашиб, таклиф ва мурожаатларини ўрганди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ходимлари, депутатлар, партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аҳоли муаммоларини ўрганиш, партия электорати бўлган тадбиркорлар, фермерлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида уйма-уй юриб учрашувлар ташкил этмоқда.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Б. Якубов, партия Сиёсий Кенгаши аъзоси А. Алимов, партиянинг ҳудудий кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳар ва туманида бўлиб, аҳоли вакиллари, тадбиркорлар, фермерлар ва томорқа ер эгалари билан дилдан суҳбатлашди, уларнинг таклиф ва мурожаатларини ўрганди.

Таъкидлаш жоизки, Бекобод тумани аҳоли ўз шахсий томорқаларидан самарали фойдаланиб келишимоқда. “Ҳар бир оила - тадбиркор”  дастури асосида кўплаб фуқаролар имтиёзли кредит олиб, ўз томорқаларида иссиқхоналар барпо қилган, айримлари дала томорқаларида 2-3 мартадан ҳосил олишяпти, даромадларини йилдан йилга ошириб бормоқда.

Ишчи гуруҳ вакиллари “Боғишамол” МФЙда истиқомат қилаётган Муҳаммаджон Мавлонов хонадонида бўлиб, 30 сотих шахсий томорқасида қурилган иссиқхонасини кўздан кечиришди. 

Муҳаммаджон ака иссиқхонада асосан аҳоли томорқалари учун экиладиган кўчатларни етиштириш билан шуғулланиб келади. Ўтган бир йил давомида бир миллионга яқин бодринг, помидор, бақлажон, булғор қалампир кўчатларини етиштириб, аҳоли иссиқхоналарига экиш учун етказиб берди.

Бундан ташқари Муҳаммаджон ака қўшни вилоятларда ҳам кўчатлар етказиб беряпти. Ўз иссиқхоналарида энди иш бошламоқчи бўлган аҳоли вакилларига ҳам томорқанинг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. 10 дан ортиқ ўз шогирдлари етишиб чиқди. Деҳқон ўзининг шахсий томрқасидан ҳам самарали фойдаланиб, турли сабзавот маҳсулотлари экиб, бир йилда 2-3 мартагача ҳосил олмоқда.

Партия вакиллари Муҳаммаджон Мавлоновга ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, бошқаларга ўрнак бўлаётганлиги учун партиянинг ташаккурномаси билан тақдирлашди.

Ишчи гуруҳ вакиллари ҳозирда фермер хўжаликларнинг барча дала майдонларида ғалла ўрим йиғими мавсуми бошланганлиги учун фермерларнинг дала майдонида ҳам бўлишди. Партия вакиллари туманнинг “Назарбой” МФЙ ҳудудида жойлашган “Тожиқулов Азиз” фермер хўжалигида бўлиб, экилган пахта ва ғалла майдонларини кўздан кечирди. Фермер хўжалиги давлатга 80 тонна ғалла топширишни режа қилган. Бу йилги ғалла ҳосилидан 50-55 центнергача олишни мақсад қилган. Ушбу фермер хўжалиги раҳбари ҳам партиянинг Ташаккурномаси билан тақдирланди.

Шунингдек, партия вакиллари туманда фаолият юриб келаётган “Хон қизи” МЧЖга ташриф буюрди. Ушбу тикувчилик хусусий корхонасига раҳбарлик қилиб келаётган Шохида Эрматова 25 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаган. Давлат ташкилотларидан ҳам кўплаб буюртмалар келиб тушади. Ишчи гуруҳ вакиллари корхона раҳбари билан суҳбатлашганда ижара асосида фаолият юритиб келаётганлигини таъкидлади. Фаолиятини кенгайтириш мақсадида туман раҳбарларидан тортиб, республика миқёсигача бир неча бор мурожаат қилган. Афсуски, ҳали-ҳанузгача муаммоси ҳал этилмасдан қолиб кетмоқда. 

Партия вакиллари ушбу корхонага ер ажратиб бериш борасидаги мурожаатини зудлик билан ўз назоратига олишди. Бу бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга партия депутатлик гуруҳлари орқали сўров чиқариб, ижобий ҳал этиб беришга келишиб олинди.

Партия вакилларининг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+