Самарқандда депутатлар томонидан тузилган ишчи гуруҳ иш бошлади. Улар нимани ўрганади?

20.06.2019, 11:39

Самарқандда депутатлар томонидан тузилган ишчи гуруҳ иш бошлади. Улар нимани ўрганади?

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг партия фаолиятини янада кучайтириш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида барча ҳудудларда бўлагани каби Самарқандда ҳам аҳоли билан юзма-бз мулоқотлар ташкил этилмоқда. 

Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан бугун Самарқандда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва вилоят Кенгаши ходимларидан иборат гуруҳи иш бошлади.

Ишчи гуруҳи ҳудудларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган маҳаллалардаги хонадонларга кириб “Ҳар бир оила тадбиркор, “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури ижросини ўрганмоқда.

Мазкур топшириққа асосан, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Шерали Юлдашев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоятдаги ҳар бир туманда 400 тадан хонадонларга кириш режаси белгилаб олинди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳи ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларига ташриф буюриб, уларни қийнаётган муаммоларни ҳам ўрганади.

Бахтигул Қаршиева,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+