Наманганда партия ишчи гуруҳ фаолияти ўз самарасини бермоқда

20.06.2019, 11:57

Наманганда партия ишчи гуруҳ фаолияти ўз самарасини бермоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг  Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Обод қишлоқ”, “Ҳар бир оила - тадбиркор”, “Ёшлар - келажагимиз” дастурлари ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида  аҳоли муаммоларини ўрганиш, партия электорати бўлган тадбиркорлар ва фермерлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида жойларда учрашувлар, амалий  мулоқот ва давра суҳбатлари ташкил этмоқда. Мазкур мақсадда тузилган ишчи гуруҳ вилоятнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманган ва Мингбулоқ туманларида ҳам фаолият олиб борди.

Партия фаоллари Наманган туманидаги “Ботиржон Исаев” фермер хўжалиги фаолияти билан яыиндан танишди. Мазкур фермер хўжалиги асосан ғаллачилик ва пахтачиликка ихтисослашган бщлиб, пахта-ғалла етиштирилмайдиган 1.2 гектар ер майдонда анорзор ташкил этган. 1 гектар ер майдонда эса Хусайни, Ризамат ота ҳамда қуритиш учун етиштириладиган Суғдиёна навли узумлар етиштирилмоқда.

- Бугунги кунда фермер хўжалигимизнинг экин майдонидан ташқари бўлган анорзор ва узумзор боғларида етиштирилган маҳсулотларни узоқ муддат сифатли сақлаш мақсадида сиғими 400 тоннагача бўлган  6 камерали музлатгич қуриб битказилди, - дейди фермер хўжалиги иш юритувчиси Икромжон Дадабоев. - Келгусидаги режаларимиз етиштираётган сархил  меваларимизни хорижий мамлакатларга экспорт қилишга қаратилган.      Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан фермер хўжалиги ишчи ҳодимлари билан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 21 нафар ҳодимлар партия аъзолигига қабул қилиниб, бошланғич партия ташкилоти тузишга эришилди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан Наманган туманида жойлашган “Golden Egg of Namangan” МЧЖда “Мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити-барқарор иқтисодий юксалишда устувор аҳамият касб этади” мавзусида амалий мулоқот ташкил этилди. Мулоқотда “Ҳар бир оила-тадбиркор”, “Ёшлар- келажагимиз” Давлат дастурларининг аҳамияти кенг тарғиб этилди. Тадбир иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича берган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Тадбир давомида корхона ишчи ҳодимлари томонидан партия дастурий мақсад ва вазифалари қўллаб-қувватланиб, ушбу корхона қошида бошланғич партия ташкилоти тузилди, 45 нафар ишчи ходимлар партия аъзолигига қабул қилинди.

                                               O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1205
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шахнозабонк2019-06-20 15:38:45

Партиянинг бугунги кундаги олиб бораётган ишлари жудаям таксинга сазовор куни кеча мен хам шу партияга азо булдим хозирдп Намду талабасиман келажакда албатта шу партияни куллаб кувватлайман. Партиянинг келгуси ишларида муваффикиятлартилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+