Партия ишчи гуруҳ аъзолари Боғот ва Хонқада аҳоли муаммоларини ўрганди

20.06.2019, 14:33

Партия ишчи гуруҳ аъзолари Боғот ва Хонқада аҳоли муаммоларини ўрганди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партия ҳудудий кенгашлари, депутатлик гуруҳи аъзолари ва БПТ фаоллари аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг таклиф ва мурожаатларини ўрганмоқда, аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Боғот туманига ташриф буюрган ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб “Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилган “Қалажиқ қалъа” МФЙда бўлиб аҳоли билан учрашди, уларнинг муаммоларини атрофлича ўрганди. Ушбу маҳалланинг 904 та хонадонида 4653 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Учрашув давомида мазкур маҳалла аҳолиси томонидан Истиқлол кўчасида электр кучланиши пастлиги сабабли янги трансфарматор зарурлиги, ҳудудда янги мактабгача таълим муассаси қуриб берилиши борасида мурожаатлар қилинди. Мазкур муаммоларни ҳал қилиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориладиган бўлди. Кўплаб фуқаролар эса бугунги кундан, яратилаётган имконият ва шароитлардан мамнун эканлигини билдириб, партиямиз тарғиботида юрган ишчи гуруҳ аъзоларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Партия фаоллари Хонқа туманидаги “Таянч”, “Нуробод” МФЙ аҳолиси билан ҳам мулоқотлар қилди. Фуқаролар билан дилдан суҳбат давомида қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги Давлат дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар олиб, томорқаларида мўжазгина иссиқхоналар ташкил қилган бўлса, яна кўпчилиги паррандачилик, чорвачилик фаолиятларини бошлаб юборган.

Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусини тумандаги ижросини ўрганиш юзасидан олиб борилган тарғибот тадбирлари давомида кўплаб таълим муассасалари, тадбиркорлик субьектлари ва мактабгача таълим муассасалари фаолиятига ташриф буюрилди.

Тумандаги “Нуробод” маҳалласида жойлашган 31-сонли мактабгача таълим муассасасида учрашув ташкил этилди. Учрашув якунида муассаса мудири бошчилигидаги ишчи-ходимларнинг 30 нафари партия аъзолигига қабул қилиниб, партиянинг янги қуйи бўғини ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ ташрифи давомида шунингдек, маҳалладаги кам таъминланган, ногиронлиги бўлган хонадонларда ҳам бўлдилар ва уларга партиямизнинг эсталик совғаларини топширдилар.

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Нилуфар Джаббарова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    142
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+