O‘zLiDeP вакиллари Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан танишди

20.06.2019, 14:37

O‘zLiDeP вакиллари Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан танишди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хайитов бошчилигида партия вакиллари Қонликўл туманидаги “KANTEKS INBEST” хусусий корхонасига ташриф буюрди. Унда корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг иш жараёни билан яқиндан танишди.

Тадбирда асосан партиянинг ғоявий мақсад ва вазифалари, сиёсий партиянинг бугунги кундаги иш фаолияти, қуйи бўғин ишларини янада жонлантириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу корхона 2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастурига киритилган бўлиб, Қонликўл тумани “Наврўз” овул фуқаролар йиғини ҳудудидан ушбу корхона қурилиши учун 10 гектар ер майдони ажратилиб берилди.

 Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати натурал қийматда 220 млн сўмлик 11 минг тонна пахта маҳсулотини қайта ишлаб, 8-9 минг тонна ип калава ишлаб чиқаради.

Ҳозирги кунда ушбу корхонада 550 нафардан зиёд фуқаро иш билан таъминланган. Ушбу корхонанинг 20 нафар ишчи ходими партия аъзолигига қабул қилиниб, яна битта янги партия қуйи бўғини ташкил этилди.

Шунингдек, партия вакиллари Қўнғирот туманидаги “Uz-Kor Gaz Chemical” қўшма корхонасига ҳам ташриф буюрди. У ерда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва партиянинг ғоявий мақсад ва вазифалари тушунтирилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ушбу корхона қошидаги энг фаол қуйи бўғиннинг фаолияти билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида 200 га яқин ишчи-ходимлари партияга аъзоликка қабул қилинди ва партия гувоҳномалари топширилди.

O‘zLiDeP раҳбари  А.Хайитов Мўйноқ туманига ҳам ташриф буюриб, тадбиркор, фермерлар ва аҳоли билан учрашди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Жамғарманинг 500 млн сўм маблағ эвазига аҳоли учун 200 та артезиан қудуқларини қазиб беришга келишиб олинди ва шу куннинг ўзида иш жараёни бошлаб юборилди.

Шунингдек ҳудуднинг иқлим шароити жойлашган ҳудуди кенглиги, қамишзорга бойлигини ҳисобга олиб, тумандаги “Райимбек фермер” хўжалигида умумий қиймати 330 млн сўмлик чорва озуқа ем-ҳашак ишлаб чиқариш цехини ишга туширишга келишиб олинди.

Бундан ташқари Мўйноқ туманида кўрка боқиш имкониятлари етарли эканлигини ҳисобга олиб, томорқа эгаларига маҳаллий 5 минг дона кўрка етказиб беришга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1313
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани Кенгаши 2019-06-24 08:05:37

Партиямиз рахбарларининг халкимиз орасида булиб уларнинг уларнинг иш фаолиятлари билан якиндан танишиб муоммаларини урганиб шу жойнинг узидаёк амалий ердамлар курсатиши бу тадбиркорларимизга деган катта эътибор саналади.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир тумани 2019-06-20 16:06:48

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хайитов бошчилигида партия вакилларининг жойларда булиб партия турмуши ва партиямиз электорати булмиш тадбиркорларнинг иш фаолиятлари билан якиндан танишуви, тадбиркорликнинг ривожланишига тусик булаетган муоммаларни аниклаб шу жойнинг узидаёк амалий ердамлар килиши бу эътибор ва куллаб кувватлаш булиб саналади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+