O‘zLiDeP фаоллари Термиз туманидаги қоғозни қайта ишлаш корхонасида бўлди

20.06.2019, 14:44

O‘zLiDeP фаоллари Термиз туманидаги қоғозни қайта ишлаш корхонасида бўлди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Ж.Рахмонов ҳамда партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши вакиллари, депутатлар ва фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аҳоли муаммоларини ўрганиш, партия электорати бўлган тадбиркорлар, фермерлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида уйма-уй юриб учрашувлар ташкил этмоқда. 19 июнь куни ишчи гуруҳ вакиллари Термиз туманидаги “Surxon qog’oz qayta ishlash” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди.

Айтиш керакки, корхона тумандаги “Нурафшон” маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлиб, 2018 йилдан буён фаолият юритмоқда. Бир йилда 3 240 тонна қоғозни қайта ишлаш қувватига эга мазкур корхонада 55 нафар ишчи ходим меҳнат қилади.

— Корхонамизда қоғозни қайта ишлаш орқали навларга ажратган ҳолда флейкалар ва кардон қоғозлари рулонлари ишлаб чиқарилади, — дейди МЧЖ раҳбари Рустам Неъматиллаев. — Ушбу кардон рулонлардан тўқимачилик соҳаси учун қоғозли конуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, вилоятимиз аҳолиси эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил турдаги каробкалар ҳам ишлаб чиқаряпмиз. Ҳозирда корхона фаолиятини янада яхшилаш мақсадида  Хитой Халқ Республикасининг “XINJANG YU HENG TRADING CO LTD” компанияси билан 625 минг АҚШ доллари миқдорида шартнома туздик.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ вакиллари Термиз туманидаги “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Норҳамид бобо” фермер хўжалигига ташриф буюришди. Фермер хўжалиги раиси Нурмуҳаммад Норҳамидовнинг айтишича, ҳудудда 56 гектар ер майдонида балиқчилик хўжалиги ташкил этилган. Бунинг учун Хитой давлатидан 250 миллион АҚШ долларилик ускуна олиб келтирилган. Ускуна ёрдамида 150 тоннагача балиқ маҳсулотлари истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. 20 нафар киши доимий иш ўрни билан таъминланган.

Ишчи гуруҳ вакиллари аҳоли хонадонларида ҳам бўлишиб, томорқадан унумли фойдаланиш, “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастурининг моҳияти ҳамда партия мақсади ва вазифалари бўйича тушунтириш ишларини ҳам олиб боришмоқда.

            O‘zLiDeP  Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1994
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+