O‘zLiDeP ишчи гуруҳи Пастдарғомда 100 га яқин аҳоли муаммоларини ўз назоратига олди

20.06.2019, 17:11

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи Пастдарғомда 100 га яқин аҳоли муаммоларини ўз назоратига олди

O‘zLiDeP  фаолларидан ташкил топган ишчи гуруҳи Пастдарғом тумани  “Камолот” МФЙ Кашшоф қишлоғида аҳоли билан мулоқотлар ўтказди. Учрашувлар жараёнида “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган хонадон вакиллари билан дилдан суҳбатлашилди.

70 ёшли Тамара опа Шомирзаева 30 йилдан буён иссиқхонада помидор, бодринг, лимон  етиштириб келади. Мамлакатимизда соҳани ривожлантириш учун яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб,  иссиқхона фаолиятини янада ривожлантириш учун 20 миллион сўм кредит олди.

- Оилавий тадбиркорлигимизни ривожлантириш учун олинган кредитлар эвазига фаолиятимиз янада кенгайди. Натижада ўғилларим ва келинларим қолаверса, набираларим иш билан таъминланган, - деди Тамара Шомирзаева.

Маълумотларга қараганда, биргина Кашшоф маҳалласида 2019 йилнинг ўзида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 8 нафар фуқароларга кредит маблағлари ажратилган.

Аҳоли билан мулоқотлар чоғида хусусий тадбиркор Хуршид Боймуродов  маҳаллада девор фасадлари учун ишлатиладиган плиткалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида эканлиги, бу борада 4 сотих ер майдони ажратишда амалий кўмак сўради. Мазкур масала бўйича партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан депутатлик сўрови чиқарилиб, ҳал этишга келишиб олинди.

Таъкидлаш жоиз, Пастдарғом туманида партия фаоллари томонидан 300га яқин хонадон эгалари билан мулоқотлар чоғида 100 га яқин муаммолар ўрганилди. 

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1052
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+