O‘zLiDeP Олтиариқда ёшлар форумини ўтказди

20.06.2019, 17:55

O‘zLiDeP Олтиариқда ёшлар форумини ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш ҳамда ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Олтиариқ туманидаги “Юлдуз” болалар оромгоҳида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” шиори остида ёшлар форуми ўтказилди.

Форум доирасида ёшлар учун спортнинг шаҳмат, стол тенниси бўйича  мусобақалари, ижодкорлик, рассомчилик, шеърият, китобхонлик, мусиқа ва бошқа йўналишлар бўйича кўрик-танлов, мусобақа ва беллашувлар ўтказилди.

Шунингдек, форум доирасида Олтиариқ туманидаги “Фрамода текстил” ҳамда “Олтиариқ” масъулияти чекланган жамиятларига  6 нафар ишсиз хотин-қизлар ишга қабул қилиниб, уларга меҳнат дафтарчалари топширилди.

Ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари ва турли адабиётлар жамланган китоблар билан тақдирланишди.

Форум якунида партия сафига аъзо бўлиш истагини билдрган 10 нафар ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+