Хоразмда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари ғолиблари аниқланди

25.06.2019, 10:51

Хоразмда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари ғолиблари аниқланди

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қўшкўпир тумани ва Хива шаҳар босқичлари бўлиб ўтди.

Танловда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида юқори натижаларга эришган, фаолиятига инновацион ғояларни татбиқ этиб, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган 50 нафардан ортиқ иштирокчи ўзаро беллашди.

Танловнинг Хива туман босқичида Саломат Аллаберганова ғолиб бўлди. У ҳозирда қандолатчилик билан чекланибгина қолмай, “Ҳар бир оила-тадбиркор” Давлат дастури асосида банкдан 25 миллион сўм кредит олиб, ҳунармандчилик фаолиятини ҳам йўлга қўйиш ниятида.

Мазкур танловнинг Қўшкўпир туман босқичида эса Сайёра Тўраева ғолиб бўлди. Унинг кўп тармоқли “Хосиёнли Жасур” фермер хўжалигида чорвачилик билан бирга мева - сабзавот махсулотлари ҳам йўлга қўйилган.

- Бундай нуфузли танловда ғолиб бўлиш катта шараф, - дейди  Қўшкўпир туман босқичи ғолиби Сайёра Тўраева. – Рақобат жуда кучли бўлди. Чунки кўрик-танловда энг илғор ва салохиятли тадбиркор ва фермерлар иштирок этишди. Мамлакатимизда бундай ташаббускорлар кўп ва улар турли соҳаларда фаолият юритмоқда. Истиқбол учун белгиланган режаларимиз талайгина, жумладан, халқаро бозорга чиқишни мўлжаллаганмиз. Шу боис янада кўпроқ меҳнат қилиб, кўрсатилган ишончни оқлашга харакат қиламиз.

Танлов якунида ғолиблар O‘zLiDeP вилоят, туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

OzLiDeP Хоразм вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1532
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+