O‘zLiDeP фаоли “Ташаббус-2019” танловида совриндор бўлди

25.06.2019, 10:59

  O‘zLiDeP фаоли  “Ташаббус-2019” танловида совриндор  бўлди

Навоий вилояти Кармана туманидаги “Export Fish Produkt” МЧЖ раҳбари Обиджон Саидов “Ташаббус-2019” Республика кўрик-танловида “Энг яхши  ёш тадбиркор” номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни эгаллади.

Умумий қиймати 15 миллиард сўмлик лойиҳа асосида 2018 йилнинг декабридан иш бошлаган “Export Fish Produkt” МЧЖ томонидан шу кунгача 600 дан зиёд хонадонга кичик балиқхоналар ташкил  қилиниб, интенсив усулда балиқ боқиш йўлга қўйилди. Шу билан бирга 1000 дан зиёд карманаликлар доимий иш билан таъминланди.

Айни пайтда корхонада усти ёпиқ сув ҳавзалари, 500 тонна сиғимга эга музлаткичли омборхона ҳамда шу ернинг ўзида тутилган балиқ истеъмол қилиш учун умумий овқатланиш шаҳобчаси ва сайилгоҳ қурилган бўлиб, вилоят аҳолисининг севимли масканларидан бирига айланган. Йилига  500 тонна балиқ ва 100 миллион дона балиқ чавоқлари етиштиришни мўлжаллаган корхонада балиқлар кластер усулида қайта ишланиб , ундан балиқ уни, мойи, филеси, консерваси, ярим тайёр балиқ котлетлари ҳамда дудланган балиқ маҳсулотлари тайёрланмоқда. Шунинг баробарида режадаги  600 тонна маҳсулот экспорти ҳам бошлаб юборилган.

- Балиқчиликни ривожлантириш бўйича киритган лойиҳамизнинг Навоий тажрибаси сифатида бутун республикага тадбиқ этилгани ўзи бир рағбат бўлганди. “Ташаббус 2019” танловидаги муваффақиятимиз ва Президент совғаси сифатида ”Спарк” автомобилининг берилиши эса мени жуда руҳлантириб юборди, -дейди “Ташаббус 2019” кўрик-танловининг “Энг яхши ёш тадбиркори” О. Саидов.

У тадбиркорлик билан шуғулланишдан ташқари партиямиз билан алоқасини узмай, ўзи фаолият олиб бораётган ҳудудда тажрибасидан келиб чиқиб, балиқчиликка иштиёқи баланд ёшларга балиқчилик технологиясини ўргатмоқда. Корхонада  БПТ аъзолари сафини кенгайтиришда, уларни сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишини таъминлашда ҳам давом этиб келмоқда.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+