Ургутда 20 га яқин ишбилармон аёллар турли номинациялар бўйича ғолиб бўлди

25.06.2019, 11:26

Ургутда 20 га яқин  ишбилармон аёллар турли номинациялар бўйича ғолиб бўлди

Ургутда  “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тумандаги  Иқтисодиёт коллежида танлов муносабати билан   чеварлар, ҳунармандлар, тадбиркорлар  томонидан кўргазма  ташкил қилинди. Унда юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи ЯТТ Зебинисо Нарзуллаева биринчи ўринни эгаллади.

Зебинисо Нарзуллаева  юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқаришни бошлаганига 5 йил бўлди. Аввалига оилавий тадбиркор сифатида иш бошлаган қаҳрамонимиз, маҳаллий бозорда маҳсулотларига талаб кучайгач, корхона ташкил қилиб, 15 кишини иш билан таъминлади.           

- Болалигимдан кўл меҳнатига қизиқиб, турли  кераксиз буюмлардан  уй-рўзғор учун идишчалар ясардим. Дугоналарим, дўстларим,  қариндошларимнинг туғилган кунларида, байрамларда ўз қўлим билан ясаган сувенирларни совға қилар эдим. 2014 йил юмшоқ ўйинчоқлар ясаш бўйича лойиҳамни хаётга татбиқ қилдим. Бугун маҳсулотларимизга  талаб ортиб бораяпти. Келажакда  сифатга алоҳида эътибор қаратиб, корхонамизни янада кенгайтириш ниятидамиз,- дейди Зебинисо Нарзуллаева.

Танловда   20 га яқин тумандаги фаол тадбиркор, чевар, фермер ва ҳунармандлар иштирок этиб, улар турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритишди.

- Куни кеча мамлакатимиз Президенти Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқида олис қишлоқлардаги аёлларни иш билан таъминлаш, уларга шарт – шароилар яратиш шу билан бирга жамиятда аёлнинг мавқеини ошириш борасида ўзининг зарур тавсияларини бериб ўтдилар. Бугунги тадбирнинг туман босқичи иштирокчиларининг барча алоҳида эътирофга муносибдир. Чунки улар уйда бекор ўтирмасдан тадбиркорликни бошлаб, айримлари қатор ишчи ўринлари яратаётганлигининг ўзи катта жасоратдир. Шу нуқтаи-назардан O‘zLiDeP Ургут туман Кенгаши  танлов қатнашчиларнинг барчасини тақдирлашга қарор қилди,- деди O‘zLiDeP Ургут туман Кенгаши ходими Адашой Сатторова.

 Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    176
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+