Яна бир O‘zLiDeP фаоли “Ташаббус - 2019” кўрик-танловида ғолиб бўлди
26.06.2019, 10:18
Наргиза Саломова “Ситора имкон плюс” нодавлат таълим муассасаси раҳбари, O‘zLiDeP Яккабоғ туман Кенгаши Аёллар қаноти фаолидир. Партиямиз фаоли “Ишбилармон аёл – 2017” кўрик танловнинг республика босқичида иккинчи ўринни қўлга киритган эди. Н.Саломова Президент соврини учун ўтказилган “Ташаббус - 2019” кўрик-танловининг республика босқичида эса биринчи ўринга муносиб кўрилди.
- O‘zLiDeP томонидан ташкил этилган “Ишбилармон аёл – 2017” кўрик танлови мени ўз устимда ишлаш ва изланишга ундади, - дейди Наргиза Саломова. – Шундан сўанг мана, шу йили Президент соврини учун ўтказилган “Ташаббус - 2019” кўрик-танловининг республика босқичида биринчи ўринга муносиб деб топишди. Муассасамиз хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашади. Шу вақтга қадар 1600 нафардан ортиқ ёшни иш билан таъминладик. Фаолиятимизни янада кенгайтириб, янги хусусий мактаблар ва кичик тўқимачилик фабрикалари ташкил этишни режа қилганмиз. Бугунги ютуғимиз ва Президентимиз эътибори бундай мақсадларимизни амалга оширишда бизга зўр қанот бўлади.
Таъкидлаш жоиз, Қашқадарё вилоятидаги “Ситора имкон плус” НТМ раҳбари Н. Саломова “Хизмат кўрсатиш соҳасидаги йилнинг энг яхши тадбиркори“ йўналишида ғолибликни қўлга киритди.
Маълумот учун, “Ташаббус - 2019” кўрик-танлови ғолиблари Президент соврини – “Спарк” автомобили, махсус диплом ва медаль билан тақдирланди.
Аввалроқ навоийлик фаолимиз мазкур кўрик-танловнинг “Энг яхши ёш тадбиркор” номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
Фикрингизни қолдиринг