O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши журналистларни байрам билан қутлади

27.06.2019, 16:38

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши журналистларни байрам билан қутлади

O`zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоятда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ журналистлар иштирокида тадбир ташкил этди.

Тадбирда сўз олган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари вазифасини бажарувчи А.Алимбоев бугунги  кунда партия томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари, партиянинг дастурий мақсадларини кенг ёритишда ОАВ ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб, соҳа вакилларини бугунги айём билан қутлади ва бундан кейин ҳам доимий ҳамкорликда фаолият юритиш борасида  ижодий зафарлар тилади.

O`zLiDeP етакчи партия сифатида ўз позициясига эга, бугун партия орқали ташкил этилаётган тадбир ва лойиҳаларни ёритишдаги камтарона меҳнатимизни эътироф этилганидан бошимиз осмонга етди, бу биз журналистларга ўзгача илҳом бағишлайди, - дейди Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Наманган вилоят телерадиокомпанияси директорининг ўринбосари Содиков  Икром. Мана яқин кунларда телерадиокомпаниямиз замонавий энг сўнги русумдаги техник таъминотга эга бўлди. Ўйлайманки, ҳамкорлигимиз бардавом бўлади ва партия ҳаётидаги муҳим янгиликларни ёритишда ҳамиша хизматга шаймиз.

Тадбир якунида ўн  нафар соҳа вакилларига партиянинг  ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    734
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+